БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва 20 дан ортиқ давлатнинг махсус вакиллари Доҳадаги Афғонистон бўйича йиғилишда иштирок этмоқда. Бу ҳақда ташкилот бош котиби вакили Стефан Южаррик маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, тадбирда терроризмга қарши кураш ва инсон ҳуқуқлари, хусусан, аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият муҳокама қилинмоқда.
Учрашувдан кўзланган мақсад халқаро ҳамжамият иштирокида ушбу масалалар бўйича Толибон билан қандай ҳамкорлик қилиш бўйича умумий келишувга эришишдир.
Йиғилишда иштирок этаётган давлатлар орасида Хитой, Франция, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ ва Туркия бор.


