1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

БМТ: Туркияда ярим миллион янги уй қурилиши керак

Зилзила оқибатида миллионлаб тонна вайроналар пайдо бўлган.

БМТ: Туркияда ярим миллион янги уй қурилиши керак

 

Туркияда 6 февраль кунги зилзиладан кейин 500 минг янги уй қурилиши керак. Бу ҳақда БМТ маълум қилди.

 

Ташкилот экспертлари табиий офат оқибатида 1.5 миллион одам бошпанасиз қолганига эътибор қаратган.

 

“Бу шубҳасиз, Туркия тарихидаги энг йирик зилзила ва умуман мамлакат қачондир дуч келган энг даҳшатли табиий офат бўлди”, — деган Туркиядаги БМТ тараққиёт дастури доимий вакили Луиза Винтон.

 

Унинг қўшимча қилишича, мамлакат тиклаш ишларини бошлашдан олдин 116 дан 210 миллион тоннагача бўлган вайроналарни тозалаши керак. 1999 йилда юз берган ер силкинишидан кейин 13 миллион тонна вайрона тозаланганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика