БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бутун дунёда журналистларни ҳибсга олиш тенденцияси кучайиб бораётганидан хавотирда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” газетасининг мухбири Эван Гершковичнинг жосуслик иши бўйича Россияда ҳибсга олиниши ҳақидаги воқеани шарҳлар экан Бош котибнинг вакили Стефан Дюжаррик шундай баёнот берди:
“Гутерриш журналистнинг фақат ўз фаолияти билан боғлиқ тўсиқлар, ҳибсга олишлар ва ундан ҳам ёмонроқ ҳолатлар кучайиб бораётганидан хавотирини қайта-қайта билдириб келади”, — деди Дюжаррик.
Федерал хавфсизлик хизматининг Жамоатчилик билан алоқалар маркази маълумотларига кўра, Гершкович “Америка томонининг кўрсатмасига асосан Россия ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналаридан бирининг фаолияти тўғрисидаги давлат сири билан боғлиқ маълумотларни тўплаган. Шу муносабат билан журналист Екатеринбургда қўлга олинган. Федерал хавфсизлик хизматининг Тергов департаменти унга нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси (Жосуслик) бўйича жиноий иш қўзғатди.


