1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Боғчада болалар ухламагани учун оёғига игна тиққан тарбиячиларга суд ҳукми ўқилди

Шунингдек, бир қатор шахсларга нисбатан тақдимнома ҳам чиқарилган.

Боғчада болалар ухламагани учун оёғига игна тиққан тарбиячиларга суд ҳукми ўқилди

 

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги болалар боғчасида тарбияланувчилар оёғига игна тиқилгани ҳолати юзасидан суд ҳукми чиқарилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг cайёр мажлисида С. Э. (1989 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги 122-ДМТТ тарбиячиси) ва М. Р. (2003 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, коллеж ўқувчиси) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 

 

Суд қарори билан кўра икки нафар шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМ 4 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

 

Шунингдек, суд томонидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси бошлиғига содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан меҳнат муносабатларидан келиб чиқиб, расмий муносабат билдириш ва тегишли чора-тадбирлар белгилаш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 313-моддаси тартибида тақдимнома ҳам чиқарилган.

 

Бундан ташқари, Янгиҳаёт туманидаги 122-ДМТТ мутасаддиларига рўйхатдан ўтмасдан туриб, тарбияланувчиларни қабул қилинганлик ҳолати ва улар учун тўловлар амалга оширилганлигини текшириб, қонуний баҳо бериш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 278-моддаси тартибида Янгиҳаёт туман прокурорига хабарнома юборилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика