Боғчаларда узайтирилган қишки таътил кунлари учун тўлов ундирилмайди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги маълум қилди.
Аномал совуқ сабабли Ўзбекистондаги боғчаларда навбатдан ташқари таътил эълон қилингунга қадар тўловлар тўланган бўлса, унда кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади.
Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ойнинг тўлов суммасидан айрилиб ташланади.
Шунингдек, келмаган кунлар учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган жорий тўлов миқдори бола келмаган кунлари ҳисобидан камайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабгача таълим ташкилотлари учун таътил кунлари 23-январга қадар узайтирилганди.


