18 август куни соат 21:40 да Бўка туманидан ўтган ер ости юқори босимли газ қувурига экскаватор шикаст етказди. Ҳодиса оқибатида туманда табиий газ таъминоти тўхтатилди.
Расмий маълумотларга кўра, 12 минг 512 та хонадон ва 267 та йирик истеъмолчи газсиз қолган. Ҳозирда ҳудудда газ таъминоти ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мутасаддилар таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланишини маълум қилди.
Энергетика вазирлиги аҳоли ва корхоналардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишни, газ жиҳозларига эътиборли бўлишни сўради.


