1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбон давлат номи маълум бўлди

АИБА 2021-йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилишини эълон қилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси маълум қилди.

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбон давлат номи маълум бўлди

 

Мусобақа декабрь ойида бўлиб ўтади. Баҳсларнинг аниқ санасига яқин кунлар ичида аниқлик киритилади.

 

Маълумот учун, ушбу жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 2,4 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Олтин медал соҳибалари 100 минг, кумуш 50 минг, бронза эгалари эса 25 минг доллардан мукофот пулига эга чиқишади.

 

Бундан аввал ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати натижалари эълон қилингани ва ушбу рақобатда қашқадарёлик талаба ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика