
Қайд этилишича, 51 кг вазнда ҳамюртимиз Азиза Ёқубова — россиялик Екатерина Палсева билан, 60 кг вазн тоифасида Райҳона Қодирова бразилиялик Беатрис Феррейра билан жангга чиқади. Шунингдек, 69 кг вазн билан Навбаҳор Ҳамидова ва 75 кг вазнда эса Мавлуда Мавлоновалар ўз рақибларига қарши кураш олиб боради.
Айни вақтда ҳарбийлар ўртасидаги ЖЧда бугун уч нафар ўзбек боксчиси финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун мусобақа доирасида эркаклар ўртасида ярим финал баҳслари ўтказилади. Бунда ҳам уч нафар ўзбек боксчиси рингга кўтарилади. Улар Шунқор Абдурасулов, Мужибилло Турсунов ва Лазизбек Муллажоновдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ боксчиларимиз МДҲ ўйинларига йўл олгани ҳамда бокс бўйича жаҳон чемпионатларида вазн тоифалари кўпайтирилгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


