1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Боку «Лочин» назорат-ўтказиш пунктини вақтинча ёпди

Бунга «Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига қарашли автомашиналар орқали контрабандага уринишлар» сабаб сифатида кўрсатилган.

Боку «Лочин» назорат-ўтказиш пунктини вақтинча ёпди

 

11 июль, сешанба куни Озарбайжон давлат чегара хизмати (ДЧХ) «Лочин» назорат-ўтказиш пункти (НЎП) фаолиятини тўхтатганини маълум қилди. Бунга «Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига қарашли автомашиналар орқали контрабандага уринишлар» сабаб сифатида кўрсатилган. 

 

«Юқоридаги фактлар юзасидан Озарбайжон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, зарур тергов тадбирлари якунлангунига қадар «Лочин» НЎП орқали ўтиш вақтинча тўхтатилди», — дея Россиянинг «Интерфакс» ахборот агентлиги Озарбайжон ДЧХга таяниб хабар берди.

 

ОАВга кўра, Озарбайжон томони контрабандачилар Лочин йўлаги орқали олиб ўтган деб ҳисоблаётган «рухсат этилмаган товарлар» орасида телефонлар, қувватлантирувчи қурилмалар ва бензин бор.

 

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси контрабандачилар фаолиятига алоқадорлик гумонларини рад этди.

 

«ХҚХҚ Лочин йўлаги орқали рухсат этилмаган юкларни олиб ўтиш борасида билдирилаётган хавотирлардан хабардор ва бундай фаолиятни қўллаб-қувватламайди. ХҚХҚга тегишли бўлган бирорта ҳам транспорт воситасида рухсат этилмаган товарлар аниқланмаган. Барча юклар Озарбайжон божхона назоратидан ўтказилади», — дейилади хабарда.

 

Хабарларга кўра, тўрт нафар ёлланган ҳайдовчи вақтинчалик ХҚХҚ эмблемаси ёпиштирилган автомашиналарида бир қанча тижорат товарларини Тоғли Қорабоғга олиб ўтмоқчи бўлган.

 

«Бу шахслар ХҚХҚ ходимлари эмас эди ва қўмита улар билан тузилган хизмат шартномаларини дарҳол бекор қилди. Бизнинг Лочин йўлагидаги ишимиз доимо инсонпарварлик характерига эга», — дейилади ташкилот баёнотида.

 

Мухтасархон Тошпўлатова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика