1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Бокуда 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Сақични дўкондан сотиб олган ўқувчи уни синфдошларига тарқатган.

Бокуда 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

 

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги 14-сон мактабда нохуш ҳолат юз берди — 8 нафар ўқувчи сақич истеъмол қилгач, ўзини ёмон ҳис қилиб, заҳарланиш аломатлари билан шифохонага етказилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчилардан бири мактабга келаётиб, яқин атрофдаги дўкондан сақич сотиб олган ва уни синфдошларига тарқатган. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, болаларда кўнгил айниши ва аҳволнинг кескин ёмонлашуви кузатилган.

 

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда барча ўқувчилар шифокорлар назоратида. Ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан текширув олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика