1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман истеъфога чиқаётганини маълум қилди

У мазкур лавозимда 2020 йилнинг февралидан бери ишлаб келаётганди.

Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман истеъфога чиқаётганини маълум қилди

 

2020 йилнинг февралидан бери Ўзбекистон бола ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Алия Юнусова ўз фаолиятини тўхтатаётганини маълум қилди. У бу ҳақда ўзининг Facebook'даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

 

«Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, мен болалар ҳуқуқлари бўйича вакил сифатидаги фаолиятимни тўхтатаётганимни маълум қиламан. Муҳтарам президент Шавкат Мирзиёевга бола ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол вояга етиши, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратаётгани учун миннатдорчилик билдираман», — деб ёзди у.

 

Болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг халқаро стандартларга жавоб берадиган кучли тизимини шакллантиришда биз билан ҳамкорлик қилган, қўллаб-қувватлаган, ҳисса қўшган, ишонган ва ишлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Айниқса, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Болалар жамғармаси раҳбари жаноб Мунир Маммадзаде ва унинг жамоасига болалар манфаатлари йўлидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлагани ва илгари сураётгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман, дея пост қолдирган у.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика