1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Болалар омбудсмани Олмалиқдаги ўқувчи вафоти ҳолатини назоратга олди

Ўқувчининг вафоти юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Болалар омбудсмани Олмалиқдаги ўқувчи вафоти ҳолатини назоратга олди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги умумтаълим мактабида вояга етмаган ўқувчининг вафот этгани ҳақида тарқалган маълумотлар юзасидан тегишли органлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 2026 йил 28 январ куни Олмалиқ шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабида 2009 йилда туғилган ўқувчи қизнинг соғлиги кескин ёмонлашиб, вафот этган. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олинган.

 

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув доирасида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

 

Шунингдек, прокуратура томонидан Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига хизмат текшируви ўтказиш юзасидан тақдимнома киритилган.

 

Болалар омбудсманининг Тошкент вилояти бўйича минтақавий вакили воқеа жойига чиқиб, мазкур ҳолатда боланинг ҳуқуқлари бузилган ёки бузилмаганлиги юзасидан қўшимча ўрганиш олиб бормоқда.

 

Терговга қадар текширув ва ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумотлар расман эълон қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика