1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Болаларни уриб дарс ўтган тарбиячилар ишдан бўшатилди

Ҳолат Хоразмдаги боғчалардан бирида юз берган.

Болаларни уриб дарс ўтган тарбиячилар ишдан бўшатилди

 

Ижтимоий тармоқларда Хоразмдаги боғчалардан бирида тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди.

 

Қайд этилишича, ҳолат Урганч тумани 23-сон мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Ушбу вазиятни ўрганиш мақсадида Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳи шакллантирилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

 

Иш фаолияти давомида йўл қўйган қўпол хато ва камчиликлари учун ёрдамчи мазкур МТТ тарбиячилари Р.M. ва A.M. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика