1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Болгария электрни газга айирбошламоқчи

Бу бўйича Oзарбайжон билан келишув имзоланди.

Болгария электрни газга айирбошламоқчи

 

София Озарбайжон билан электр энергиясини газга айирбошлаш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда Болгария иқтисодиёт ва саноат вазири Никола Стоянов маълум қилди.

 

Икки мамлакат ўртасидаги келишув вазирнинг Бакуга расмий ташрифи доирасида имзоланган.

 

“Улар электр токини фақат газдан олади. Биз эса электр энергиясининг асосий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланамиз ва уни экспорт қиламиз. Агар биз уларни электр энергияси билан таъминлай олсак, улар бизга газ етказиб беришлари мумкин”, —дейди Стоянов. 

 

Шартномага кўра, 1 октябрдан бошлаб Озарбайжон Болгарияга келишув асосида йилига 1 млрд куб метргача газ етказиб беришни бошлайди. Вазирнинг таъкидлашича, кейинги 3-4 йил ичида Озарбайжондан йилига 2 млрд куб метргача газ олиш режалаштирилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика