Болгария ҳукумати Европа Иттифоқининг санкцияларни амалга ошириш бўйича ҳаракат доирасида Россия кемаларининг кириши учун мамлакатнинг барча портларини ёпишга қарор қилди.
Тақиқ 8 апрелдан кучга киради ва Россия денгиз реестрига киритилган кемаларга тааллуқлидир. Бу чора Европа Иттифоқи санкцияларининг бешинчи пакетида кўзда тутилган. Аммо энди бу тақиқ бошқа давлатлар байроқлари остида сузиб юрувчи Россия кемаларини ҳам қамраб олади.


