1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Болгария Россиядан газ олишни қайта тикламоқчи

Томонлар ўртасида янги шартнома бўйича музокара олиб борилмоқда.

Болгария Россиядан газ олишни қайта тикламоқчи

 

 

Болгария “Газпром” билан Россия газини етказиб беришни қайта тиклаш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда “Nova” телеканали хабар берди.

 

“Жараён қандай ривожланишини билмаймиз, аммо етказиб беришни қайта тиклаш имконияти бор. Бу мавзу тўлиқ ёпилмаган. Гап бизда мавжуд бўлган шартнома ҳақида кетмоқда. Шартлар ўзгарган тақдирда “Булгаргаз” учун ҳеч қандай хавф-хатар бўлмаслигига кафолатлар мавжуд экан, биз саҳифани ёпмаймиз”, — дейилади баёнотда.

 

Апрел ойи охирида “Газпром” рублда тўлов амалга оширилмагани учун Болгария ва Полша компанияларига газ етказиб беришни тўхтатди.

 

31 март куни президент Владимир Путин “Чет эллик харидорлар томонидан Россиядан табиий газ етказиб берувчилар олдидаги мажбуриятларни бажаришнинг алоҳида тартиби тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжатга мувофиқ, фармонда кўрсатилган хорижий контрагентларга 1 апрелдан кейин этказиб бериладиган Россия гази учун тўлов фақат рублда амалга оширилиши керак.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика