Боливия жанубида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Уюни шаҳридан Орурога йўл олган автобус бошқа бир автобус билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлди, яна 30 га яқин йўловчи турли даражада жароҳат олди.
Маҳаллий полиция хабарига кўра, ҳалок бўлган ва жароҳатланган йўловчиларнинг шахсини аниқлаш ҳамда уларнинг ҳолатини баҳолаш ишлари давом этмоқда. Ҳодисанинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум бўлсада, тергов ишлари бошланган.
Маълум бўлишича, фожиа Оруро шаҳрида бўлиб ўтадиган машҳур карнавал олдидан содир бўлган. Ушбу мудҳиш воқеа бутун мамлакатда чуқур қайғу уйғотди.


