1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Боливияда самолёт ҳалокатидан сўнг беш киши қутқарилди

Ҳалокатга учраганлар тимсоҳлар қуршовида 36 соат қолиб кетган.

Боливияда самолёт ҳалокатидан сўнг беш киши қутқарилди

Боливияда кичик самолёт ҳалокатга учрагач, Амазон ўрмонининг тимсоҳлар тўла ботқоғида 36 соат қолиб кетган беш нафар инсон — учувчи, уч аёл ва бир бола — қутқарувчилар томонидан топилди. Бу ҳақда мамлакат Фуқаро муҳофазаси агентлиги хабар берди.

 

27 ёшли учувчи Андрес Веларде фавқулодда қўнишни амалга оширган. Бироқ самолёт тимсоҳлар уяси яқинига тушган. Унга кўра, одамлар судралиб юрувчилардан ёқилғи ҳидидан чўчигани туфайли омон қолишган.

 

Ҳалокатдан сўнг йўловчилар самолёт томига чиқиб, тахминан 36 соат давомида тимсоҳлар билан ўралган ботқоқда қолишга мажбур бўлишган. Улар фақат ёнида бўлган шоколад ва манок уни билан озиқланишган.

 

Мўъжизавий тарзда қутқарилган бу гуруҳ тириклик учун курашнинг ҳақиқий тимсолига айланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика