ABC News хабарига кўра, Боливия суди мамлакатнинг собиқ президенти Луис Арсени коррупция айбловлари бўйича суд жараёни якунлангунига қадар 5 ой муддатга қамоқда сақлаш ҳақида қарор чиқарди. Мазкур қарор тергов жараёнига тўсқинлик қилмаслик ва ишнинг холис кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Агар собиқ давлат раҳбарининг айби судда исботланса, у олти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Оммавий ахборот воситалари таъкидлашича, ушбу жиноят иши мамлакатдаги сиёсий вазиятни янада кескинлаштириши эҳтимолдан холи эмас, чунки Луис Арсе чап қанот тарафдорлари орасида катта сиёсий таъсирга эга.
Эслатиб ўтамиз, “Социализм сари ҳаракат” партияси етакчиси бўлган Луис Арсе 2020 йилда Боливия президенти этиб сайланган эди. Бироқ жорий йилда бўлиб ўтган сайловларда у мағлубиятга учради. Ҳозирда ушбу иш бўйича тергов ва суд жараёнлари давом этмоқда.


