Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон парламентга карантин пайтидаги базмлар ҳақида атайлаб ёлғон гапирди. Тартиб-интизом қўмитаси шундай хулосага келди ва Жамоатлар палатаси буни кўпчилик овоз билан қўллаб-қувватлади ҳамда унга қарши санкциялар қўллашни маъқуллади. Жазо сифатида Жонсонга парламент палаталарига рухсатсиз ташриф буюриш тақиқланган. Борис Жонсон 10 июнь куни депутатликдан воз кечганди. У ўзига қўйилган ёлғон айбловларни тан олмаслигини айтган. Бир кун аввал, 19 июнь куни собиқ ҳукумат раҳбари 59 ёшга тўлди.