1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бошланғич синф ўқувчиларига планшет тарқатиш Хоразмдан бошланади

Шунингдек, юқори синфларда дастурлаш, веб-дизайн каби соҳалар касб сифатида ўқитилади.

Бошланғич синф ўқувчиларига планшет тарқатиш Хоразмдан бошланади

 

Айни пайтда хоразмлик сайловчилар билан учрашув ўтказаётган президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бошланғич синф ўқувчиларига планшет тарқатиш Хоразмдан бошланишини маълум қилди.

 

«Биз боғчаларда компютер синфларини ташкил қилиш, бошланғич синф ўқувчиларига планшет тарқатишни Хоразмдан бошлаймиз», — дейди Шавкат Мирзиёев. 

 

Қайд этилишича, биринчи босқичда вилоятдаги 543 та мактабдан 110 таси танлаб олиниб, бошланғич синф ўқувчиларига компьютер олиб берилади.

 

Шунингдек, юқори синфларда дастурлаш, веб-дизайн каби соҳалар касб сифатида ўқитилади. Бундан ташқари, вилоятда етти йилга мўлжалланган, рақамлаштириш соҳасида «Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» деб номланган лойиҳага старт берилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика