Бугун, 29 июль куни соат 14:03 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Хўжакент» МФЙда жойлашган дала ҳовлиларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. [https://t.me/MCHSUzbek/18010] Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та сув ташиш автомобили соат 14:05 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:27 да қуршаб олинган ва соат 15:00 да бартараф этилган. Ёнғин натижасида дала ҳовли ошхонасининг таҳминан 80 кв.м майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.