1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Бўстонлиқдаги ʼмаргимуш қабристониʼ доимий назорат қилинмоқда”

Чиқиндиларни бошқариш агентлиги Бўстонлиқдаги махсус объект бўйича маълумот берди.

“Бўстонлиқдаги ʼмаргимуш қабристониʼ доимий назорат қилинмоқда”

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги маргимуш сақланаётган махсус объект назоратсиз қолгани, ажратилган маблағлар бошқа мақсадларда ишлатиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳоалатга Чиқиндиларни бошқариш агентлиги расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, объект агентлик томонидан доимий назоратга олинган ҳамда тарқалган хабарлар асоссиз.

 

Таъкидланишича, маргимуш объектининг атроф-муҳит ҳамда аҳолига салбий таъсирига чек қўйилган. Ҳудуд атрофи бетон тўсиқли деворлар билан ўраб, консервация қилинган ҳамда ҳудуд бўйлаб симёғочлар ўрнатилган. Шунингдек, объектнинг устки қисмига тоза инерт тупроқ ётқизилган ва девор қисмига ёмғир ва оқова сувларини ҳамда нам массани ўтказмаслик мақсадида бурғулаш (тешиш) ишлари амалга оширилган.

 

“Ҳудудда ҳар чоракда режавий сув, тупроқ намуналари олиниб, назорат мониторинг тадбирлари ўтказилади”, дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика