Бразилияда «Коринтианс» футбол клуби мухлисларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди ва 7 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди Globo нашри.
Ҳодиса 20 август куни Белу-Оризонти шоссесида содир бўлган. Автобус Бразилия чемпионати доирасида бўлиб ўтган «Коринтианс» — «Крузейро» учрашувидан сўнг Сан-Паулуга кетаётган эди. Автобусда 46 киши бўлган.
Ҳодиса жойида 7 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши машина ичида сиқилиб қолган.