1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Бразилияда сарсон кема охир-оқибат чўктириб юборилди

У Туркия компаниясига сотилган ва яна Бразилияга қайтиб келганди.

Бразилияда сарсон кема охир-оқибат чўктириб юборилди

 

Бразилия ҳарбий-денгиз кучлари Атлантика океанида фойдаланишдан чиқарилган ягона авиаташувчиси «Сан-Паулу»ни чўктирди

 

Бу кеманинг саёзликка ўтириб қолиш хавфи туфайли ички сувларга кириши тақиқланганидан кейин содир бўлган.

 

Сан-Паулу 2021 йилда Туркиянинг Sök компаниясига 1,9 миллион долларга сотилган. Янги эгаси уни 2022 йил ёзида Туркияга тортиб олиб кетган, у ерда у демонтаж қилиниши керак эди, бироқ Ўртаер денгизига етиб келганидан сўнг маҳаллий ҳокимият тўхташ учун рухсат бермаган.

 

Кема қайтариб олиб келинди, бироқ Бразилия ҳам назоратсиз сув тошқини хавфи туфайли уни қабул қилишдан бош тортди. У навигация, атроф-муҳит, балиқчилик ва экотизимлар хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда қирғоқдан 350 км узоқликда, тахминан 5000 м чуқурликда чўктирилди. Бразилиялик экологлар эса экотизимларга зарар етказилмаслигига шубҳа қилмоқдалар — кемада асбест, хлорфторуглеродлар, микропластмасса зарралари ва оғир металлар мавжуд.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика