Бразилиялик жуфтлик соҳил бўйича сайр қила туриб инсон қўлига ўхшаш суякларни топиб олди. Аммо бу суяклар инсонникидан анча йирик ва бармоқ бўғинлари сони бошқача эди.
Тез орада жуфтлик атрофида одамлар йиғилиб, бу суяклар кимга тегишли эканини тахмин қила бошлади. Тахминлар орасида бу сув париси ёки ўзга сайёраликнинг қўл қолдиқлари, деган фаразлар ҳам бор.
Шундан сўнг улар қолдиқларни маҳаллий олимларга кўрсатишга қарор қидишди. Маълум бўлишича, суяклар денгиз сутэмизувчиси, катта эҳтимол билан бирор дельфинга тегишли. Жонивор 1,5 йиллар олдин нобуд бўлган.
Бразилида соҳилга чиқиб қолган ҳайвон қолдиқлари табиий моддалар алмашинувига таъсир қилмаслик учун йиғиб олинмайди.


