1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Бразилияда Трамп қиёфасидаги қўғирчоқлар ёқиб юборилди

АҚШ-Бразилия савдо кескинлиги ортидан Сан-Паулода норозилик намойишлари кучаймоқда.

Бразилияда Трамп қиёфасидаги қўғирчоқлар ёқиб юборилди

Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида бўлиб ўтган оммавий намойишда АҚШ президенти Доналд Трампнинг юзи тасвирланган қўғирчоқ ва Америка байроғи ёқиб юборилди. Бу воқеа АҚШ ва Бразилия ўртасидаги савдо зиддиятлари кескинлашган бир вақтда юз берди. Намойишчилар Вашингтон томонидан Бразилия маҳсулотларига жорий этилган 50 фоизлик божларни қоралаб чиқдилар.

 

Метрополес нашрининг ёзишича, митингни турли жамоат ташкилотлари, касаба уюшмалари ва сўл партияларнинг вакиллари ташкил қилган. Улар АҚШ ҳукуматининг Бразилия экспортига қўйган бож солиқларини иқтисодий босим деб атаб, Трампнинг Болсонаруга билдирган сиёсий қўлловига қарши чиқишди.

 

Бразилия президенти Луис Инациу Лула да Силва эса Трампнинг Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонаруни "сиёсий таъқибдан ҳимоя қилиш" ҳақидаги чақириғига кескин муносабат билдирди. У Америка етакчисини мамлакат ички ишларига аралашмасликка чақирди ва Трампни ижтимоий тармоқларда вақт сарфлаш ўрнига ўз вазифаларига эътибор қаратишга ундади.

 

Лула да Силва, шунингдек, АҚШ расмийлари 1 августгача божларни бекор қилмаса, Бразилия ҳам ўша санадан бошлаб Америка маҳсулотларига худди шундай бож жорий этишини айтди. Бу ҳолат икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларининг жиддий синовдан ўтишига сабаб бўлмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика