1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Бразилиялик футболчи маошига яраша ўйин кўрсатмаяпти

У кейинги йил Саудия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

Бразилиялик футболчи маошига яраша ўйин кўрсатмаяпти

 

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Каземиро ўзига янги жамоа топиши керак. 32 ёшли футболчи намойиш қилаётган ўйин клуб раҳбариятига ёқмаяпти.

 

Каземиро жамоада энг катта маош оладиган ўйинчилардан бири эканлиги учун унинг натижалари хўжайинларни қониқтирмаяпти. Бразилиянинг етакчи клубларидан «Сан-Пауло» ва «Палмейрас» Каземирони сотиб олиш ҳақида ўйлаб кўришди.

 

Бироқ, бу клублар ярим ҳимоячи талаб қилаётган маош миқдорини эшитганидан кейин дарров фикридан қайдган. Манбага кўра, Каземиро айни пайтда ҳафтасига 350 минг фунт ишлаб топмоқда. Унинг ўйини бу суммага мос эмас ва шу боис манчестерликлар ундан тезроқ қутилмоқчи.

 

Экспертларнинг таъкидлашича, Каземирога фақатгина Саудия Арабистони клублари катта маош тўлаши мумкин. Бразилиялик юлдуз жорий мавсум тугаганидан кейин Осиё қитъасига кўчиб ўтиши кутиляпти.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика