Бразилия Олий судининг қарорига кўра, мамлакатнинг собиқ президенти Жаир Болсонару ижтимоий тармоқларга ноқонуний тарзда мурожаат қилгани учун уй қамоғида қолади ва телефон билан боғлиқ ҳар қандай воситадан фойдаланиши тақиқланади. Бу ҳақда BBC манбасига асосланган ҳолда хабар берилган.
Суд Болсонару тарафдорлари, жумладан, унинг фарзандлари орқали ижтимоий тармоқларда давлат тизиимига қарши чиқишлар ва хорижий аралашувга даъватлар эълон қилингани бўйича далилларни кўриб чиққан. Жумладан, сенатор Флавио Болсонару томонидан отасининг видеоқўнғироғи тармоқда тарқатилгани, бироқ кейинчалик бу ҳаракат қонунга зид деб топилиб, пост ўчирилгани қайд этилган.
Судья Александре де Моураеснинг қарорига кўра, Болсонару нафаќат мобил алоқа воситаларидан фойдалана олмайди, балки у билан учрашиш ҳам фақат адвокатларга рухсат этилган.
Маълумот ўрнида, Жаир Болсонару 2022 йилги президентлик сайловларида Луис Инасиу Лула да Силвага ютқазган. Орадан кўп ўтмай у давлат тўнтаришига уриниш, фитна уюштириш ва судьяларни йўқ қилиш режасини ишлаб чиққанликда айбланмоқда. У барча айбловларни инкор этмоқда, бироқ суд айбдор деб топса, уни узоқ муддатли қамоқ жазоси кутмоқда.


