1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Брижит Макрон жинс ҳақидаги даъволарга қарши судда илмий экспертиза ўтказилишини талаб қилди

Суд жараёнида биринчи хонимнинг шахсий ҳаётига оид ҳужжатлар ва эксперт хулосалари кўриб чиқилади.

Брижит Макрон жинс ҳақидаги даъволарга қарши судда илмий экспертиза ўтказилишини талаб қилди

Франция президенти Эммануэль Макроннинг рафиқаси Брижит Макрон ўзининг аёл эканлигини илмий жиҳатдан исботлашга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда BBC Макронларнинг адвокати Томас Клерга таяниб хабар берди.

 

Мазкур жараён америкалик фаол Кендас Оуэнснинг баёнотидан сўнг бошланган. Оуэнс Брижит Макрон эркак бўлиб туғилгани, шунингдек, Макронлар қариндошлиги ва Эммануэль Макрон “махфий тажриба натижаси” экани ҳақида оммавий тарзда даъво қилган эди.

 

Адвокат Томас Клернинг таъкидлашича, Брижит Макрон бундай асоссиз айбловлардан чуқур ранжиган, президент эса уларни чалғитувчи деб баҳолаган. Унга кўра, суд жараёнида илмий экспертиза асосидаги гувоҳликлар тақдим этилади ва эр-хотин барча зарур далилларни очиқ кўрсатишга тайёр. Шунингдек, Брижит Макроннинг ҳомиладорлик даврига оид фотосуратлар ҳам иш материалларига киритилиши режалаштирилган.

 

Маълумот учун, Брижит Макронга нисбатан илк шубҳали даъволар 2021 йилда журналист Наташа Рей томонидан илгари сурилган эди. Париж суди ўша пайтда даъвони туҳмат сифатида баҳолаган. 2024 йил кузида Рей туҳматда айбдор деб топилиб, жаримага тортилган бўлса-да, кейинчалик апелляция суди уни оқлаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика