1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Британия шаҳзодаси кундалик харажатларни камайтириш учун ходимларни ишдан бўшатди

Шаҳзода ва унинг рафиқаси узоқ муддатли молиявий босим остида қолмоқда.

Британия шаҳзодаси кундалик харажатларни камайтириш учун ходимларни ишдан бўшатди

Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Мегҳан Маркл Калифорнияда яшашда давом этаётган бўлсада, улар харажатларни камайтириш мақсадида жамоасидаги бир нечта ходим билан хайрлашишга мажбур бўлишди. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар берган.

 

Эр-хотин эндиликда жамоатчилик билан алоқалар бўйича доимий мутахассисни ишга олиш ўрнига, ташқи PR агентлиги хизматларидан фойдаланади. Бу эса уларга иш ҳақи, ижтимоий тўловлар ва бошқа харажатларни камайтиришга ёрдам беради.

 

Гарчи Мегҳанънинг “As Ever” бренди муваффақиятли иш бошлаган ва Нетфлих билан ҳамкорлик ҳали ҳам даромад келтираётган бўлсада, жуфтлик катта миқдорда харажатлар билан дуч келмоқда. Хавфсизлик чоралари учун йилига 2 миллион доллар, уларнинг Монтеситодаги ҳашаматли уйи учун эса 300 минг долларгача солиқлар тўланмоқда.

 

Яқин манбалар маълумотига кўра, Гарри ва Мегҳан маблағларини самаралироқ тақсимлашни мақсад қилган. “Доимий ставкали ходимларни сақлаш энди ҳашамат бўлиб қолди. Қисқа муддатли шартномалар эса анча қулай ва иқтисодий жиҳатдан фойдалироқ”, — дейди инсайдер.

 

Мутахассислар фикрича, улар қабул қилган қарорлар ўзини оқлайди, чунки АҚШда яшаш қимматга тушади ва ҳатто собиқ қироллик аъзолари ҳам мустақил молиявий ҳаётга ўтишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика