1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Британия суди соқолни сиёсий бошпана бериш учун сабаб деб топди

Тожикистонлик муҳожир соқол можароси туфайли Британияда қолади.

Британия суди соқолни сиёсий бошпана бериш учун сабаб деб топди

Буюк Британияда суд сўнгги қарорларидан бирида соқолни зўрлик билан олдириш диний ва сиёсий таъқиб шакли бўлиши мумкинлигини тан олди. Натижада, Тожикистонлик муҳожир депортациядан сақланиб қолган ва мамлакатда қолишга рухсат берилган. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

 

Суд ҳужжатларида келтирилишича, ариза берувчи эркак ўз юртида соқолини мажбуран олдиришга мажбур бўлиши мумкинлигини билдирган. Унинг фикрича, бу ҳолат диний эътиқод эркинлигининг бузилиши сифатида баҳоланиши лозим. Буюк Британия Олий иммиграция суди мазкур позицияни асосли деб топди.

 

Тожикистонда соқолни зўрлик билан олдириш бўйича кенг қамровли амалиёт мавжудлиги маълум қилинмоқда. Расмийларнинг баёнотига кўра, бу чора-тадбирлар диний экстремизмга қарши курашнинг бир қисми сифатида олиб борилса-да, мустақил манбалар уни мусулмон эркакларнинг ташқи кўринишига нисбатан босим ва назорат шакли сифатида талқин қилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, Тожикистонда соқол қўйган шахслар мунтазам равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланиб, соқолларини олдиришга мажбур қилинмоқда, уларнинг бармоқ излари махсус базаларга киритилмоқда.

 

Олий судья Парминдер Саини таъкидлашича, пастки инстанция судида муҳожирнинг соқолини олдиришга тайёр бўлгани — унинг хавфсизлик нуқтаи назаридан мажбурлиги инобатга олинмаган. Бу эса, судья фикрича, муҳожирнинг бошпана олишига асос бўлувчи омил сифатида кўриб чиқилиши керак.

 

Мазкур иш Буюк Британияда муҳожирлар ҳуқуқлари ва депортация сиёсати борасидаги бахс-мунозараларга сабаб бўлди. Яқинда алоҳида ҳолатда 10 ёшли ўғлининг озиқ-овқатга нисбатан қийинчиликлари сабабли депортацияси вақтинча кечиктирилган албан муҳожирининг иши ҳам кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика