Британиянинг Камбрия графлигидаги бар ҳожатхонасидан "ҲМС Ансон" сув ости кемаси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган махфий ҳужжатлар топилди [https://ria.ru/20230429/podlodka-1868647218.html]. > "Бар гавжум кеча эди. У ерда ҳарбийлар ва оддий фуқаролар бор эди. Мен ҳожатхонага кирдим, ҳужжатлар кабинада ерда ётарди" — > дейди уни топган шахс. У ҳужжатларда Британия махфий штампини кўрган. Унинг қўшимча қилишича, ҳужжатларда сув ости кемасининг ички қисми кўрсатилган. "ҲМС Ансон" сув ости кемаси 2023 йил февраль ойида биринчи марта очиқ денгизга чиқди. У оғир торпедалар, шунингдек, «Томаҳавк» қанотли ракеталари билан жиҳозланган. Сув ости кемаси ядровий реакторда ва у 25 йил давомида ёқилғи қуймасдан ишлай олади.