Буюк Британияда интернет хавфсизлиги бўйича кенг кўламли қонун лойиҳаси қабул қилинди. У асосий ижтимоий платформаларга қатъий талаблар қўяди ва вояга етмаганларни зарарли контентни кўришдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.
Шунингдек, ҳужжат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ёшини текшириш бўйича янги чора-тадбирларни жорий этишни назарда тутади. Унга кўра, вояга етмаганларни ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик, гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроғ савдоси, шунингдек, терроризмни тарғиб қилувчи материаллардан ҳимоя қилиш керак. Талабларни бузишда давом этаётган платформалар қаттиқ жазоланади.
Бу йил Буюк Британияда давлат хизматчиларига ТикТок иловасидан фойдаланиш тақиқланди. Расмийларга кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар ҳақида жуда катта ҳажмдаги маълумотларни тўплайди ва сақлайди.


