Таниқли хонанда Бритни Спирс севган инсони, фитнес мураббийи Сем Асгари билан оила қурди.
Тантанага ташриф буюрган юлдузлар орасида Селена Гомес, Донателла Версачи, Мадонна, Кристина Агилера, Дю Берримор, Перис Хилтон ва бошқалар ҳам кўриниш берган.
Маълумот учун: Бритни Спирс ва Сем Асгари 2016 йилда хонанда томонидан ижро этилган “Слумбер Партй” қўшиғи учун клип суратга олиш жараёнида танишганлар. Узоқ вақт мобайнида отасининг васийлиги остида бўлган Бритнига турмушга чиқиш тақиқлаб қўйилган. Ижодкор отасининг васийлигидан халос бўлгандан кейин, ўтган йилнинг сентябрь ойида Сем Асгари билан унаштирилганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, бу Бритни Спирснинг учинчи турмуши ҳисобланади. Унинг аввалги турмушидан икки нафар ўғил фарзанди бор.


