1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Бу ҳолат қонунчилигимизда жиддий муаммолар борлигини қўрсатмоқда”

Саида Мирзиёева Хоразмда қизларни жинсий алоқа қилишга мажбурлаган мансабдорлар ишига муносабат билдирди.

“Бу ҳолат қонунчилигимизда жиддий муаммолар борлигини қўрсатмоқда”

 

Аввалроқ Хоразм вилоятида оилавий меҳрибонлик уйининг вояга етмаган 3 нафар тарбияланувчиси вилоят адлия бошқармаси ва туман ФВВ раҳбарлари билан жинсий алоқа қилишга мажбурлангани ҳақида хабар берилганди. Ҳолатга Президент Администратсияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири Саида Мирзиёева муносабат билдирди.

 

Унинг қайд этишича, бу ҳолат қонунчиликда жиддий муаммолар борлиги ва ушбу бўшлиқдан жирканч шахслар фойдаланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Воқеа иштирокчилари орасида ҳуқуқ идораси вакиллари ҳам борлиги эса ниҳоятда хавотирли.

 

“Бош прокуратурадан мазкур ҳолатга алоҳида эътибор қаратиб, синчиклаб ўрганишни ва ҳуқуқий баҳо беришни сўрайман.

 

Биз мавжуд қонунчиликни қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш, турли “лазейка”ларни ёпиш, оилавий зўравонлик бўйича қонунни қабул қилишни тезлаштиришимиз зарур. Мазкур қонун лойиҳаси аёллар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган”, — дейди Мирзиёева.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика