1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

"Бу иш бўйича менга қизнинг Россияда ишловчи таниши кўрсатма берган"

Жиззахда қизнинг шахсий фото ва видеоларини тарқатган фуқаро ушланди.

"Бу иш бўйича менга қизнинг Россияда ишловчи таниши кўрсатма берган"

 

Шароф Рашидов туманида яшовчи қизнинг шахсий фото ва видеоларини Instagram’да тарқатган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи Н.Ф. ариза билан мурожаат қилиб, бошқаларга кўрсатиб бўлмайдиган фото ва видеотасвирларини Instagram ижтимоий тармоғида номаълум шахс тарқатаётганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

 

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фото ва видеотасвирларни тарқатаётган Instagram аккаунти фойдаланувчиси Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган М.З. экани аниқланган.

 

Шунингдек, М.З. ушбу фото ва видеотасвирларни жабрланувчининг таниши Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшаган, ҳозирда Россияга мавсумий ишчи сифатида ишлашга кетган, 1995 йилда туғилган Х.Ш.дан олганини ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш бўйича Х.Ш. кўрсатма берганини маълум қилган.

 

М.З. ва Х.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика