Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж–2023 мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни тартибли ўтказиш юзасидан видеобаёнот эълон қилди.
Маълум қилинишича, 2023 йилнинг бошида 15 майгача 36 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари Умра амалларини бажарди.
2022 йилда Ҳаж зиёрати учун 12 минг квота ажратилган бўлса, жорий йилда 15 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари Ҳаж зиёратини адо этишлари белгиланди.
Саудия Арабистони талабига кўра, Ҳаж зиёратига борувчилар тегишли вакциналарнинг тўлиқ дозаси билан эмланган бўлишлари керак.
Зиёратчилар 4 июн кунидан 19 июнь кунига қадар Мадинага шаҳрига боришади ва 4 июль кунидан 19 июль кунига қадар Ўзбекистонга қайтиб келишади.


