1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистон бўйича ўзгарувчан ҳаво кутилмоқда

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши ва туман тушиши маълум қилинди.

Бугун Ўзбекистон бўйича ўзгарувчан ҳаво кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартиб, ғарбдан секундига 5–10 метр тезликда эсади. Кечаси 5–7, кундузи 9–11 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартиб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартиб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 0–5, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартиб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 2–7, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартиб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Кечаси 4–9, кундузи 11–16 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартиб, ғарбдан секундига 5–10 метр тезликда эсади. Кечаси 1–6, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, баъзи жойларда кучайиши, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартиб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамол секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика