1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғиши мумкин.

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7–9, кундузи 11–13 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5–10, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5–10, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7–12, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

 

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика