Давлат департаменти вакилининг айтишича, “Толибон” ҳаракати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий бошчилигидаги юқори даражали делегация йиғилишда иштирок этиш учун Исломободга етиб келган.
Маълумотларга кўра, мазкур учрашувда Афғонистон масаласи “батафсил” кўриб чиқилади.
“Иқтисодий инқироз ва Афғонистон халқига қандай гуманитар ёрдам кўрсатиш” муҳокаманинг асосий мавзусига айланади”, - деб ёзилади расмий манбада.
Маълумот учун, Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилиши Саудия Арабистони қиролининг таклифи ва Покистон мезбонлигида Исломободда бўлиб ўтади.
Аввалроқ "Толибон" Ғарб давлатларидан санкцияларни бекор қилишни сўрагани ҳамда Покистон бош вазири Афғонистон янги ҳукуматига ёрдам беришга чақиргани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев


