Жаҳон

"Толибон"  Ғарб давлатларидан санкцияларни бекор қилишни сўради

"Толибон" ҳукумати ташқи ишлар вазири Амирхон Мутаққий Ғарб давлатларидан санкцияларни бекор қилишни сўради. Мутаққий бу ҳақда Доҳада, АҚШ ва Европа Иттифоқи вакиллари билан учрашувда айтиб ўтган.

"Толибон"  Ғарб давлатларидан санкцияларни бекор қилишни сўради

 

 

"Толибон" бош дипломатининг фикрича, амалдаги афғон ҳукуматининг заифлашувидан АҚШ ва Европа ҳам манфаатдор эмас. Сабаби бу хавфсизлик ва миграция билан боғлиқ вазиятни янада кескинлаштиради. Шунингдек, санкцияларни бекор қилиш орқали Афғонистон банк тизими фаолияти ва давлат хизматчиларига маош тўлашни тиклаши мумкин.

 

"Толибон"нинг яна бир вакили, ахборот ва маданият вазири вазифасини бажарувчи Хайрулла Хайрхва ҳам АҚШни ҳаракат раҳбариятига нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилишга чақирди. "Америка "Толибон" раҳбариятини террорчилар рўйхатига киритиш тўғрисидаги нуқтайи назарини қайта кўриб чиқиши керак. Улар шу орқали Афғонистон ҳукуматига босим ўтказмоқда. Биз дипломатик услублардан фойдаланишни сўраймиз, сабаби босим билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди", — деган вазир.

 

Хайрхва "Толибон" барча мажбуриятларини бажариб бўлганини, аммо халқаро ҳамжамият бу борада қадам ташламаганини маълум қилган. Шунингдек, Афғонистон ҳудудида ИШИД таҳдиди мавжуд эмаслиги таъкидланган.

 

Бундан аввал "Толибон" расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид НАТОни дипломатик тилда мулоқот қилишга чақирганди. Шунингдек, Озарбайжон президенти толиблар ҳукуматини энг аввало Афғонистон қўшнилари тан олиши лозимлигини айтганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"