1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун Қамчиқ довонида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилади

ФВВ фуқаролардан мазкур ўқув машқларининг амалий жараёнларига оид материалларни нотўғри талқин қилмасликни сўрамоқда.

Бугун Қамчиқ довонида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилади

 

Бугун А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довони қисмида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

 

Қўмондонлик-штаб ўқув машқлари икки кун давом этади.

 

Ўқув машқларини ташкил қилишдан мақсад – Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими раҳбарлар таркиби куч ва воситаларининг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга оид тайёргарлик даражасини оширишдан иборат.

 

Шунингдек, аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ҳам назарда тутилган.

 

Хабарда фуқаролардан мазкур ўқув машқларининг амалий жараёнларига оид материалларни нотўғри талқин қилмаслик, балки мавжуд маълумот ва ахборотлардан унумли ҳамда оқилона фойдаланиш сўралмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика