1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун республиканинг айрим ҳудудларида қор ёғади

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Бугун республиканинг айрим ҳудудларида қор ёғади

 

"Ўзгидромет" маълумотларига кўра, 21 декабрь куни мамлакат бўйича ҳаво ўзгарувчан бўлади. Аксарият ҳудудларда кечаси ва куннинг биринчи ярмида қор, айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши, туман тушиши кутилмоқда. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак ҳосил бўлиши мумкин.

 

Шамол ғарб йўналишидан шимоли-шарққа ўзгариб, тезлиги 3–12 м/с бўлади. Тошкент шаҳрида кечаси 0–2°С совуқ, кундузи 0–2°С илиқ бўлиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида кечаси 0–5°С совуқ, кундузи 0–5°С илиқ; Бухоро ва Навоийда кечаси 0–5°С совуқ, кундузи 0–5°С илиқ бўлади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечаси 0–5°С совуқ, кундузи 2°С совуқ – 3°С илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

 

Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 2°С совуқ – 3°С илиқ, кундузи 0–5°С илиқ бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади, кечаси 3–8°С совуқ, кундузи 0–5°С совуқ бўлиши кутилмоқда. Муҳим ҳодисалар: 20–22 декабрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика