"Ўзгидромет" маълумотларига кўра, 14 декабрь куни мамлакат бўйича ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда ёмғир, баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғиши, туман тушиши кутилмоқда. Кечга томон Тошкент шаҳрида ёмғир ёғади.
Шамол асосан ғарб йўналишидан эсади, тезлиги 3–12 м/с бўлиб, айрим ҳудудларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати: Тошкент шаҳри: кечаси 3–5°С илиқ, кундузи 13–18°С илиқ. Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида кечаси 2–7°С илиқ, кундузи 11–16°С илиқ. Қашқадарё ва Сурхондарёда кечаси 4–9°С илиқ, кундузи 15–20°С илиқ. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси 0–5°С илиқ, кундузи 5–10°С илиқ. Бухоро ва Навоийда кечаси 1–6°С илиқ, кундузи 10–15°С илиқ. Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечаси 2°С совуқ – 3°С илиқ, кундузи 3–8°С илиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади, кечаси 2°С совуқ – 3°С илиқ, кундузи 1–6°С илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар: 13–16 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.


