1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун Тошкентнинг 4 та тумани газсиз қолади

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Бугун Тошкентнинг 4 та тумани газсиз қолади

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати бугун, Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти ўчирилишини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

 

Шу муносабат билан Яшнобод, Яккасарой, Учтепа, Яшнобод ва Олмазор туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти қисман тўхтатилади.

 

Унга кўра,

 

Учтепа туманида 16 сентябрь куни 11:00 дан 16:00 гача:

— "Фозилтепа" маҳалласида;

— Улгуржи истеъмолчилар 8 та.

Олмазор туманида 16 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:

— "Чилтўғон" маҳалласида қисман;

— 1 та улгуржи истеъмолчи.

Яшнобод туманида 18 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 гача:

— "Қурувчилар" маҳалласида;

— "Иноқобод"маҳалласининг Шавкат, Чашма, Чарос, Саодат кўчаларида;

— Улгуржи истеъмолчилар – 15 та.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика