Бугун Тошкентнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги хонадонлар газ таъминотидан вақтинча узилади. Бу ҳақда “ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти хабар берди. [https://t.me/HToshGaz/3824] Сергели ва Янгиҳаёт тумани маҳалларида таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ таъминоти вақтинча ўчирилади. Сергели тумани “Хонободтепа”маҳалласининг Дадахўжаева кўчасидан ўтган ер ости Д-57 миллиметрли ўрта босим газ қувури метро қурилиши ҳудудидан бошқа хавфсиз жойга кўчирилмоқда. Шу сабабли соат 10:00дан 15:00га қадар “Хонобод”, “Хонободтепа” ва “Хонтепа” маҳаллаларидаги жами 580 та уй хўжаликлари ҳамда ҳудуддаги 15 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Янгиҳаёт тумани “Янгидархон” маҳалласи ҳудудидан ўтган ўрта босим Д-76 миллиметрли ер усти газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу туфайли соат 10:00дан 17:00га қадар маҳаллада жойлашган Наврўз кўчаси ва 4-9 тор Наврўз кўчаларидаги жами 209 та уй хўжаликлар ҳамда ҳудуддаги 9 та улгуржи истеъмолчилар табиий газ таъминоти вақтинча ўчирилади.