Тошкент шаҳри Миробод, Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим кварталларида бугун иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, магистрал ДУ-600 мм қувурўтказгичда юз берган авария ҳолати сабабли Миробод, Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим кварталларида режадан ташқари ишлар олиб борилади.
Шу муносабат билан иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди. Хусусан, иссиқ сув таъминоти узилмади.
Қайд этилишича, иссиқлик таъминоти 14 ноябрь куни соат 06:30 дан бошлаб тўхтатилди ва тахминан 21:00 га қадар қайта тикланади.
Иссиқ сув таъминоти қуйидаги манзилларда тўхтатилди:
Қўйлиқ даҳаси 1,2,3,4, 5, 6 ва 7;
Мунис кўчаси;
Янги Қўйлиқ кўчаси;
Фитрат кўчаси;
Бехтерова Саракўл кўчаси;
Янги замон кўчаси;
Толимаржон кўчаси;
Саракўл кўчаси.
«Veolia Energy Tashkent юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди ва исиқлик таъминотини имкон қадар тезроқ қайта тиклаш учун барча имкониятларни ишга солади», дейилади хабарда.


