1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Бугун Тошкентнинг уч туманида сув ўчади

Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ маълум қилди.

Бугун Тошкентнинг уч туманида сув ўчади

 

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ айрим туманларда истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча бўлмаслиги ҳақида маълум қилди.

 

Қайд этилишича, бугун 29 май соат 09.00 дан 30 май соат 09.00 гача:

 

Мирзо Улуғбек тумани бўйича Уруғчилик маркази, Миллий боғ, Янги тонг, Алишеробод, Зафар, Жўшқин, Соғлом авлод, Фаровон ҳаёт, Жасорат, Нурли Замин кўчаларида, Анай булоқ кўчаси кўп қаватли уйда, Техника Хафсизлиги олийгоҳида, Вилоят суд-тиббиёт экспертизасида, Меҳнат ва ижтимоий Академиясида;

 

Сергели тумани бўйича «Ноғойқўрғон», «Юқори Дархон», «Белариқ», «Пастдархон» маҳаллаларида, Деҳқон бозори, Сергели автомобиль бозорида;

 

Янгиҳаёт тумани бўйича «Дўстлик», «Чарағон», «Виқор», «Ал-Фарғоний», «Тошкент», «Чортоқ», «Чорбоғ», «Ёрқин ҳаёт», «Олчазор», «Қипчоқ», «Йўлдош», «Янги Чоштепа», «Чоштепа», «Иқбол», «Файзли» маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар ва хусусий хонадонларда, 37-сонли оилавий шифохонасида, 1-сонли туғруқхонасида, туман Хокимияти ва Прокуратурасида сув бўлмайди.

 

«Сув таъминоти тўхтатилган манзилларга махсус техникаларда сув етказиб берилади», — дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика