Бугун Тошкентдаги Халқаро шахмат академиясида “ХВИИ жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов” халқаро турнири бошланади. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар қилди.
Ушбу мусобақада иштирок этиш учун 9 давлатдан 20 нафар кучли шахматчилар рўйхатга олинган. Турнирнинг ўзи 9 турдан иборат бўлади. Халқаро мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 70 000 АҚШ долларини ташкил қилади.
Шахматчилар икки гуруҳда баҳс олиб боришади. Чалленгерс гуруҳида ўзбекистонлик шахматчилардан Ортиқ Ниғматов, Абдумалик Абдусалимов, Саидакбар Сайдалиев, Муҳаммадали Абдураҳмонов ва Ҳумоюн Бегмуратов бош соврин учун дона суришади.
Ушбу гуруҳда арманистонлик халқаро гроссмейстер Габриел Саргиссян (2628) биринчи рақам остида таснифланган.
Мастерс мусобақасида Александр Гришук (ФИДE, 2731), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2714), Шаҳрияр Мамадияров (Озарбайжон, 2703), Жорден Ван Форест (Нидерландия, 2682), Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон, 2662), Парҳам Мақсудлуу (Эрон, 2660), Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2578), Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон, 2577), Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон, 2514), Жаҳонгир Воҳидов (Ўзбекистон, 2513) иштирок этади.


